Самарқандда 1162 нафар фуқаро карантин назоратига олинган
- 24.03.2020 11:41
- 583
- Самарқанд
Бу ҳақда Самарқанд вилояти Эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг 23 март куни ўтказилган йиғилишида маълум қилинди. Хорижий давлатларда бўлиб қайтган бу фуқароларнинг 577 нафари уй шароитида, 438 нафари санаторияларда ва 147 нафари шифохона шароитида 14 кунлик карантин назоратига олинган. Назоратга олинганларнинг саломатлиги яхши, тана ҳарорати кўтарилган фуқаролар йўқ.
Вилоятга Россия Федерациясидан олиб келинган 438 нафар юртдошларимиз Самарқанд темирйўл коллежи ётоқхонаси ва Самарқанд туманида жойлашган “Дўстлик” оромгоҳида жойлаштирилган. Ушбу масканларда фуқаролар учун зарур шарт-шароит яратилган.
Шунингдек, қўшимча олиб келинувчи фуқаролар учун вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли “Устоз” санаторийсида 200 ўрин, вилоят саломатликни тиклаш шифохонасида 150 ўрин, Ургут соғломлаштириш мактаб-интернатида 220 та захира ўринлар тайёрланган.