Самарқандда 6,3 км газ қувурлари реконструкция қилинди
- 10.09.2021 17:13
- 83
- Самарқанд
Самарқанд вилояти бўйича 2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш режасига кўра, 4,9 км газ қувурларни мукаммал таъмирлаш, 6,5 км газ қувурларни реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунгача 2,73 км газ қувурлари мукаммал таъмирланди, 6,3 км газ қувурлари реконструкция қилинди.
Бундан ташқари, 868 км газ қувурларини босим остида зичликка синаб, ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари белгиланган бўлиб, 906,3 км газ қувурлари босим остида зичликка синалди. Шунингдек, 330,7 км ер ости қувурларининг ҳолати махсус приборлар ёрдамида тўлиқ текширилди.
Режага кўра, мавжуд ер усти газ қувурларининг 158 километрида бўёқлаш ишлари белгилан бўлиб, жорий йил сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигига қадар вилоятда 185,6 км газ қувурлари бўёқланди.
“Hududgaz Samarqand”газ таъминоти филиали матбуот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа