Самарқандда “Aral dream” номли кўргазма иш бошлади

Самарқанд вилоят давлат музей-қўриқхонасида республикамизнинг етти ҳудудидан келган рассомлар иштирокида “Aral dream” (Орол орзу) кўргазмаси намойиш этиляпти.

Кўргазманинг мақсади – Оролбўйи ҳудуди атрофларида яшаётган халқларнинг анъаналари, кундалик турмуш тарзи ва байрамларини абадийлаштириш, қолаверса, янги сайёҳлик маршрутини очиш ва ривожлантиришдан иборат.

- Оролбўйида мунтазам сайёҳлар оқими мавжуд, - дейди Урганч шаҳар “Ўзбекистон” замонавий санъати музейи директори Ширин Тошева. – Жорий йил ёз ойида республикамизнинг бир гуруҳ рассомлари Орол денгизида бўлдик. Мўйноқ шаҳарчасида бир муддат яшаб, Оролбўйининг табиати, экологияси, аҳолининг яшаш тарзи ва урф-одатларини расмларда акс эттирдик. Ўйлаймизки, ушбу кўргазма Орол денгизи ҳудудида ҳам сайёҳликнинг янги нуқталари ривожланишига хизмат қилади.

Кўргазма икки ҳафта давом этади.