Самарқандда бу ҳафта қисқа ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлади.

18 майда нам ҳаво массасининг Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразмдан шарққа қараб ҳаракатланиши республика марказий ва шарқий ҳудудлари бўйича ёғингарчилик келтириб чиқаради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Республика қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ атрофида, баъзи жойларда 32 даража иссиққача бўлади.

18-19 май кунлари тоғларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳафтанинг қолган кунларида фақат айрим тоғли ҳудудларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган ёмғирлар кузатилиши мумкин.