Самарқандда бу йилги Мустақиллик байрами қачон, қаерда нишонланади?

Давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги асосий байрам тантаналари бу йил Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивидаги “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказиш мўлжалланган.

31 август куни эрта тонгдан бу ерда ёшлар сайли, мактаб, озиқ-овқат, ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркалари, шунингдек, спорт ўйинлари ва мусобақалар ташкил этилади.

Кечки соат 19:30 да байрам тантанасининг мусиқали қисми бошланади. Яъни, “Янги Ўзбекистон” боғида ўрнатилган катта саҳнада фольклор ансамбллари, болалар ва таниқли санъаткорлар турли мусиқали чиқишлари билан йиғилганларга хуш кайфият бағишлайди.

Байрам якунида салют отилиши кўзда тутилган.

1 сентябрь куни соат 19:30 да эса Самарқанд шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун “Мўъжиза” амфитеатрида байрам тантаналари бўлиб ўтади.