Самарқандда чет тили фани ўқитувчилари тест синовларини топширди, 1 нафар ўқитувчи имтиҳондан четлатилди
- 24.12.2020 18:00
- 223
- Таълим

Аввал хабар қилганимиздек, 2020 йилнинг 23-24 декабрь кунлари Самарқанд вилоятидаги чет тили фани ўқитувчиларининг базавий ойлик маошларига устама белгилаш бўйича тест синовлари бўлиб ўтди.
Бугун 1-навбатда қатнашиши керак бўлган 93 нафар ўқитувчидан 87 нафари имтиҳонга келди. 6 нафари турли сабабларга кўра тест синовларига қатнашмади. 1 нафар ўқитувчи телефондан фойдалангани учун имтиҳондан четлатилди.
2-навбатда эса тест синовларига 42 нафар ўқитувчидан 34 нафари келди, 8 нафар ўқитувчи имтиҳонга қатнашмади.
Чет тили ўқитувчиларига устама белгилаш учун бўлиб ўтаётган имтиҳонлар босқичма-босқич бўлиб, етарли балл тўплаган ўқитувчиларга 3 йил амал қилиш муддатига эга сертификат берилади.
Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўриндиқда қолдирилган тиллалар
- Бугун, 18:15
- Мутолаа
Чақмоқнинг туҳфаси
- Бугун, 18:14
- Ўқинг, қизиқ!
Аёл муҳаббатдан иборат
- Бугун, 11:24
- Мутолаа