Самарқандда депутатларга 2 миллиард сўм маблағ ажратилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қабул қилинган муҳим қарор халқ манфаатлари биринчи ўринда эканини кўрсатди.

2026 йил 24 апрелдаги қарорга мувофиқ, вилоят маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан депутатлар томонидан тақдим этилган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифларни ўз ечимларини топиши ҳамда депутатларни сайлов округларида сайловчилар олдида депутатлик обрўсини ошириш мақсадида, соғлигида муаммоси бор фуқароларни даволатиш учун 2,0 млрд сўм маблағ вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига ажратилди.

Бу шунчаки рақам эмас.

Бу — оғриқ билан яшаётган инсонлар учун имконият;

- депутатларга билдирилган ишончнинг амалий натижаси;

- сайловчиларнинг мурожаатларига берилган аниқ жавоб.

Энг муҳими, мазкур қарор депутатлар томонидан сайлов округларида кўтарилган муаммолар асосида шаклланди ва уларнинг жойлардаги фаоллиги, масъулияти ҳамда халқ олдидаги обрўсини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ҳар бир ажратилган маблағ ортида инсон тақдири, соғлиқ ва умид бор.