Самарқандда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтмоқда

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2024 йилги 1-стипендия танловига номзодларни саралаш учун тест синовлари ташкил этилди.

Унда хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш мақсадида ҳужжат топширган 88 нафар талабгор иштирок этмоқда.

Тест синовида талабгорларга 30 та тест топшириғи (таҳлилий фикрлаш - 15 та, IQ ёки илмий тадқиқот компетенцияси - 15 та) ва уларни ишлаш учун 60 дақиқа вақт берилади.

Тест синови махсус ишлаб чиқилган дастур орқали электрон шаклда ўтказилиб, талабгорлар тест синови якунланиши билан ўз натижаларини билиш имкониятига эга бўлади.