Самарқандда февраль ойида 47 ўринли меҳмонхона ва 3 та уй-меҳмонхоналар очилди
- 05.03.2019 13:19
- 277
- Саёҳат
Сўнгги йилларда шаҳримизда сайёҳлар оқимининг ошиши сабаб, уларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва кўпайтиришга бўлган талаб кун сайин ортмоқда.
Жорий йилнинг февраль ойида 47 ўринли "CINZANO COMPLEX HOTEL" меҳмонxонаси, “Amir oila”, "Antiza" ҳамда "YAKUBJON GUEST HOUSE" оилавий меҳмон уйлари очилди. Шунингдек, туристларга ҳар томонлама сифатли xизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида "FORTUNE TRAVEL", "SOFT SPACE" ва "JAFAR TOURS" каби янги туристик фирмалари ўз фаолиятини бошлади.
Бугунги кунда вилоятимизда 5008 ўринга эга 121 та меҳмонxона ва 30 та меҳмон уйлари ҳамда 140 туристик фирмалар сайёҳларга ўз xизматларини тақдим этиб келмоқда.
Самарқанд вилояти Туризмни
ривожлантириш департаменти матбуот xизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа