Самарқандда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия таркиби тасдиқланди
Жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади. Олий Мажлис Сенати Кенгашининг шу йил 16 март куни ўтказилган мажлисида бу ҳақда қарор қабул қилиниб, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси тузилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтмишинчи сессиясида вилоятда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиянинг 27 кишидан иборат таркиби, амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Комиссия таркиби қуйидагича:
Комиссия раиси
- Тошев Фармон Исҳоқович – “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири
Комиссия раисининг ўринбосарлари
- Очилов Хуршид Абдурашидович – вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
- Жабборов Исроил Исмоилович – вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи
Комиссия аъзолари
- Мамадқулов Дилшод Омонқулович – вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари
- Раҳмонова Зебинисо Пўлатовна – вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи
- Раҳматуллаев Беҳзод Раҳматуллаевич – вилоят ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари
- Жўрақулов Шоҳрух Давронович – халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси
- Рафиқов Суҳроб Абдуғаффорович – халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси
- Ихтиёров Мирзо Рустамович – халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, вилоят телерадиокомпанияси директори
- Темиров Шерали Абдихалилович - вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси
- Назаров Фарход Шарипович – Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлими раҳбари
- Усмонов Саидаҳмад – вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
- Нуриев Салоҳиддин Самадович – вилоят адлия бошқармаси бошлиғи
- Ҳалимов Акрам Ҳамидович – вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи
- Тўхтаев Ҳусан Мирзаевич – Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи
- Насимов Дилмурод Абдуллаевич – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси Самарқанд филиали раҳбари
- Жангиров Озод Жониқулович – вилоят халқ таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари
- Ибодуллаев Манноб Маҳматмуродович – вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи
- Ҳамраев Элёр Маҳматқулович – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Cамарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари
- Эргашев Тоштемир Ҳамдамович – Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув курси директори
- Тошниёзов Отабек Полвонович - вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - вилоят юридик техникуми директори
- Ҳусанов Диёр Шералиевич - Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилояти бўйича минтақавий вакили
- Зайниев Суҳроб Собирович - вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
- Ғаффорова Зилола Ҳамидовна - АТ Халқ банки Самарқанд вилоят филиали аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича бошлиқ ўринбосари
- Ўроқова Мадина Тошпўлатовна - Самарқанд ветеринария медицинаси институти қошидаги академик лицейи директори ўринбосари
- Аҳтамов Акбар Аҳтамович - “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси
- Аҳроров Шоҳруҳ Холмуродович – вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бўлим бошлиғи, комиссия масъул котиби.