Маҳалла сайловида ишчи гуруҳ фаолияти муҳим
Самарқанд шаҳрида “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, туман (шаҳар) комиссиялари, ишчи гуруҳлар аъзолари иштирок этган тадбирда сенаторлар, республика комиссияси вакиллари фуқаролар йиғини сайловига оид қонунчилик, тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ҳақида сўз юритилди.
Сенат ҳузуридаги республика кўмаклашувчи комиссияси аъзоси Наримон Умаров, Сенатнинг Ташкилий ишлар бўлими мудири Абдураҳмон Бобоев, вилоят кўмаклашувчи комиссияси раиси Фармон Тошев “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзод кўрсатиш тартиби ҳақида тушунча берди. Май ойида бошланадиган сайлов жараёнларини қонунчиликда белгиланган тартиб асосида ўтказишда ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳларнинг вазифаларига эътибор қаратилди.
Ўқув-семинар давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.