Самарқандда илк бор: Янги юқори технологияли операция амалга оширилди
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиалида илк бор лапораскопик усулда ўнг томонлама адреналектомия жарроҳлик амалиёти бажарилди.
— Иценко-Кушинг синдроми кам учрайдиган, оғир эндокрин касаллик бўлиб, беморларда юрак-қон томир, таянч-ҳаракат тизимларида жиддий асоратларга сабаб бўлади, — дейди филиал бош шифокори Гулзода Негматова. — Ташхислаш ва даволашда мураккабликлар сабаб беморлар кўпинча мутахассисга мурожаат қилгунча асоратлар ривожланиб, ҳаёт сифати пасайиши кузатиларди.
Самарқандда йўлга қўйилган ушбу юқори технологик амалиёт эндокрин касалликлар билан оғриган беморларнинг тузалишини таъминлаш ҳамда ногиронлик ва эрта ўлимнинг олдини олиш учун қўйилган муҳим қадам бўлди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.