Самарқандда коронавирус билан касалланганлар 15 нафар, инфекция аломатлари кузатилаётганлар 64 нафарни ташкил этмоқда

Бугун 2020 йил 22 апрель соат 11:30 ҳолатига кўра,  Самарқандда  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 нафарни ташкил этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мутахассисларнинг охирги хулосалари шуни кўрсатмоқдаки, айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморларнинг 15 нафарида “Covid-19” инфекцияси расман тасдиқланган. 64 нафар бемор эса мазкур вирусга гумондор сифатида шифохонага ётқизилган. Ҳозирда тиббий текширувлар давом этмоқда.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси.