Самарқандда «Marokand city» савдо маркази очилади
- 24.09.2020 09:27
- 701
- Саёҳат
Самарқандда Мирзо Улуғбек кўчасида яқинда «Marokand city» савдо-кўнгилочар маркази ўз фаолиятини бошлайди.
Ушбу марказда болалар учун қизиқарли майдончалар ва аттракционлар, заргарлик дўконлари, озиқ-овқат кортлари, кийим-кечак дўконлари, саноат маҳсулотлари ва бошқа кўплаб савдо расталари фаолияти йўлга қўйилади.
Маҳсулотлар турларининг хилма-хиллиги харидорларнинг барча маҳсулотларни бир жойнинг ўзидан олиш имконини яратиб беради.
Меҳмонлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида йирик автотураргоҳ ташкил этилган.
Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, «Marokand city» савдо марказининг очилиши жорий йилнинг декабрь ойига режалаштирилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 21 миллиард 125 миллион сўмни ташкил этади. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 170 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим