Самарқандда муддатидан олдин овоз берганлар 800 нафардан ошди
- 16.12.2019 18:04
- 125
- Самарқанд
Бугунги кунгача сайлов куни яшаш манзилида бўлмайдиган 802 нафар сайловчи ўзи танлаган номзодларни ёқлаб, муддатидан олдин овоз берди.
Бу ҳақда бугун Халқаро матбуот маркази вилоят ҳудудий бўлимида ўтказилган брифингда айтилди.
Вилоят сайлов комиссияси раиси С.Нуриевнинг қайд этишича, шаҳар ва туманлардаги 1052 та сайлов участкаларининг 161 тасида муддатидан олдин овоз бериш учун аризалар қабул қилинган. Жумладан, биргина Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 69-Тойлоқ сайлов округи ҳудудидаги 5 та участкада 223 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган.
Брифингда қайд этилишича, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига асосан вилоятимизда 2 миллион 48 минг 100 нафар фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.
Муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа