Самарқандда оммавий тарзда диктант олинади

Диктант онлайн тарзда олинади, яъни матн Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетидан туриб ўқилади.

Бир пайтнинг ўзида оммавий диктант Тошкент, Аниджон, Қарши ва Термизда ҳам ўтказилади.

Унда иштирок этиш учун diktant.uz сайтида рўйхатдан ўтиши лозим. Шунингдек, хоҳловчилар СамДУнинг селектор залларига келиб саводларини текшириб кўришлари мумкин бўлади.

Имтиҳон 40-50 дақиқа давом этади. Ўқиб эшиттириладиган матнни ҳам кирилл, ҳам лотин алифбосида ёзиш мумкин.

Ҳозирга қадар бешта вилоят бўйича деярли 850 киши диктант топшириш истагини билдирган.