Самарқандда пора эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
Ҳар йили йўл-транспорт ҳодисаларида юзлаб одамлар ҳалок бўлади ёки жароҳатланади. Бу ҳолатларда айрим шахсларнинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, одамларнинг ишончини суиистеъмол қилувчи ҳаракатлари, яъни маълум пул эвазига ўқимаган ёки автоуловни бирор марта бошқармаган шахсларга "права" олиб берадиганлар ҳам роль ўйнайди.
Хусусан, Самарқанд шаҳридаги автомактаблардан бирининг ходими ва унинг ҳамкори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, автомактаб ўқувчисига ҳайдовчилик гувоҳномасини 2 ой ичида расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг учун "мижози" ўқиши шарт эмаслиги, фақатгина фотосуратини тақдим қилиши кифоя эканлигини айтиб, бу "хизмат"и эвазига 25 млн. сўм талаб қилиб, келишилган пулларни олаётган вақтда қўлга олинди.
Ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилди.