Самарқандда қалбга яқин наволар янгради

Унда самарқандлик устоз санъаткорлар, ёш ижрочилар, санъат ихлосмандлари иштирок этди.   

Вилоят маданият бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган кечада Самарқанд санъат коллежи қошидаги “Мақом” ансамбли созанда ва ижрочилари ҳамда Паст Дарғом туманидаги 32-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ёш мақомчилари томонидан мусиқий меросимиз ҳисобланган “Шошмақом”, “Мақом”, “Бузрук”, “Рост”, “Наво” каби ўзбек халқ мумтоз қўшиқларидан парчалар ижро этилди.

Тадбир давомида бугунги мақомчилар концерт дастури энди доимий равишда Самарқанд шаҳрига ташриф буюрадиган хорижлик зиёратчилар, меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли учун ўтказилиши айтиб ўтилди.

Мақом кечасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.