Самарқандда қарийб 20 минг қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосига чек қўйилди
- 13.12.2023 16:42
- 39
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ЖҚБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги “Сиёб деҳқон бозори" МЧЖ олдида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаролар С.Қ., Р.А. ва У.И. ўзаро тил бириктириб, ҳеч қандай ҳужжатсиз 55 хил турдаги 3 472 қути тамаки маҳсулотини сотаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотларнинг “яма”сини аниқлаш мақсадида давом этган тадбирда “Ш.” савдо мажмуасининг омборхонасидан 34 хил турдаги яна 19 280 қути, тадбир якуни бўйича умумий баҳоси 323,3 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишии қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа