Самарқандда қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланган, бу қурилиш фирмаси ходимлари томонидан содир этилгани маълум қилинди
- 08.07.2024 09:26
- 499
- Самарқанд
Вилоят экология бошқармаси хабарига кўра, дарахтлар кесилиши ҳолати экологик назорат инспекцияси томонидан олиб борилган назорат рейд тадбири давомида аниқланган.
Маълум бўлишича Самарқанд шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган корхона ходимлари томонидан ҳудуддаги 4 туп қимматбаҳо ва 1 туп кам қимматли турдаги дарахтларни илдизи билан қазиб ташлаб, йўқ қилинган.
“Ҳозирда, дарахтларни йўқ қилиниши натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланиб, жиноят аломатлари бўлганлиги учун тегишли ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилди. Дарахтларни ноқонуний кесиб ташланганларга жиноий иш қўзғатиладиган бўлди”, дейилади бошқарма хабарида.
Теглар:
дарахт кесиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа