Самарқандда қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган цех фош этилди
- 22.11.2019 13:23
- 607
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Г. яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда тайёрланган қалбаки акциз маркалар билан елимланган ароқ маҳсулотларини бошқа фуқарога сотаётган вақтида ушланган.
Тадбирда Ф.Г.нинг яширин цехидан қўлбола усулда тайёрланган, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи талабига жавоб бермайдиган 0,5 ҳажмли “Troyka” “Filatoff”, “Медовая” номли ва 34 дона 1,5 литр ҳажмли елим идишлардаги спиртли ичимликлар ҳамда “Коньяк” алкоголь маҳсулотлари, бир хил рақамли қалбаки акциз маркалар ашёвий далил сифатида олинган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176 ва 186-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.