Самарқандда темир йўлга чипта топиб беришни ваъда қилган уддабурон фош этилди
- 08.11.2020 08:41
- 415
- Самарқанд
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни вилоят ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган фуқаро “Афросиёб” тезюрар поездида Тошкентга кетиш учун чипта олиш мақсадида Самарқанд темир йўл вокзали кассасига келган.
Кассадаги хизматчи эса унга ҳозирча тезюрар поезд учун чипта йўқлиги, агар қўшимча пул ташлаб кетса, топиб беришини айтган. Гумонланувчи касса ходими йўловчидан 125 минг сўм ҳамда 5 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда вилоят ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида ушланган.
Тадбирда юқоридаги пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси.