Самарқандда тест синовлари қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Давлат тест маркази вилоят бўлимининг хабар беришича, абитуриентлар Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 1, 2 август, Самарқанд давлат чет тиллар институтига 2, 3 август, ТАТУ Самарқанд филиалига 3 август, Самарқанд давлат университетига 3, 4, 5, 6, 7 август, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига 7, 8, 9 август, Самарқанд ветеринария медицинаси институтига 9, 10 август, “Ипак йўли” туризм халқаро университетига 10 август куни тест синовлари топширади.
Тест синовлари Самарқанд шаҳридаги Даҳбет ва Рудакий кўчалари кесишмаларида жойлашган таълим муассасалари – спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Самарқанд давлат университети академик лицейи ва Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 5 та катта сиғимдаги спорт залларида бўлиб ўтади
Абитуриентлар давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.testday.dtm.uz) орқали тест синовига қачон ва қайси вақтда бориши, тест топширадиган бино ва унинг манзили ҳақида тўлиқ маълумот олиши мумкин. Шунингдек, бу ҳақдаги маълумотлар уларга тарқатиладиган ДТМ рухсатномаларида ҳам ёзилади.
Тест синовларига кириш учун ДТМ рухсатномалари 29 июлдан бошлаб тарқатилади.
А.ПЎЛАТОВ.