Самарқандда тўрт вилоятнинг спорт мураббийлари ўқитилади

Вилоятимизда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг Самарқанд ҳудудий филиали иш бошлади.

Самарқанд шаҳридаги ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида фаолият бошлаган ушбу филиалда йилига Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий ҳамда вилоятимиз таълим муассасаларида фаолият юритаётган 2,5 минг нафарга яқин жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг касбий малакасини ошириш режалаштирилган.

Айни пайтда 60 нафар спорт турлари бўйича ўқитувчилар, мураббийлар биринчи давра дарс машғулотларини ўташга киришди.