Самарқандда транспорт ва йўловчилар оқими ошди

Жорий йилнинг январ–март ойларида Самарқанд вилоятидаги чегара божхона постлари орқали транспорт воситалари ва фуқаролар ҳаракатида сезиларли ўсиш қайд этилди.

Ҳисобот даврида чегара божхона постлари орқали 22 954 та автотранспорт воситаси ҳамда 2 430 та авиақатнов амалга оширилган. Шунингдек, ушбу давр мобайнида 440 минг 940 нафар фуқаро чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган.

Таҳлилларга кўра, мазкур кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ошган. Жумладан, фуқаролар ҳаракати 238 998 нафарга кўпайган бўлса, авиақатновлар сони 365 тага ортган.

Бундай ўсиш ҳудудда иқтисодий фаолликнинг ошгани, халқаро алоқаларнинг кенгайгани ҳамда транспорт инфратузилмасининг ривожланаётгани билан изоҳланади.