Самарқандда яна бир савдо шохобчасида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний сотилаётгани аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда МЧЖлардан бири раҳбари ва дўкон сотувчиси ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий баҳоси 45,6 млн сўм бўлган 38 турдаги алкоголь ва 2 001 қути тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда сотувга қўйганликлари аниқланган. Ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департамент хабарига кўра, ҳолат юзасидан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан аввалроқ Иштихон ва Тойлоқ туманларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотаётган савдо дўконлари фош этилгани ҳақида хабар берган эдик.