Самарқандда ярим яланғоч эркак йўл ўртасида "Captiva"нинг йўлини тўсиб қўйди
- 22.12.2020 16:45
- 697
- Самарқанд
Ижтимоий тармоқларда "Самарқандда кийимсиз эркак йўл ўртасида “Каптива”нинг йўлини тўсиб, унга йўл бермай турибти" номи остида видео тарқалди.
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни Самарқанд тумани Миронқул МФЙда яшовчи, 25 ёшли С.Б. спиртли ичимлик таъсирида содир қилганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд тумани маъмурий ишлар бўйича судига юборилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, фуқаронинг ўзи билан бу каби ҳуқуқбузарликларни такроран содир этмаслик бўйича профилактик суҳбат ўтказилди.