Самарқандда юк автомобили ағдарилиб кетди
- 13.03.2022 14:48
- 118
- Ҳодиса
Бугун, 13 март куни соат 06:30 ларда Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 11-километрида ҳайдовчи Э.Қ. "DAF" русумли юк автомобилида ҳаракатланиб бораётган вақтида бошқарувни йўқотган.
Оқибатда йўлнинг ўнг томонига ағдарилиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.
Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Теглар:
йўл транспорт ҳодисаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Таълим фалсафаси
- Кеча, 21:27
- Таълим
“Динамо” мавсумга тайёрми?
- Кеча, 21:18
- Спорт
Стипендия жорий этилган мактаб
- Кеча, 21:16
- Таълим