Самарқанддаги иккита олий таълим муассасасида озиқ-овқат технологияси йўналиши очилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига 2024-2025-ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим йўналишига 401 нафар абитуриент давлат гранти, 768 нафари тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди.
Университетнинг сиртқи таълим йўналишига 13 нафар абитуриент давлат гранти, 652 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди.
Шунингдек, университетда янги ўқув йилидан “Озиқ-овқат технологияси”, “Менежмент” йўналишлари очилди.
***
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида кундузги таълим йўналишида 379 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Шундан 98 нафари давлат гранти, 281 нафари тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди.
Сиртқи таълим йўналишида эса 3 нафар абитуриент давлат гранти, 102 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди.
Шунингдек, институтда жорий йилда “Озиқ-овқат технологияси” йўналиши очилди.
Эслатиб ўтамиз: Озиқ-овқат технологияси мутахассислари асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона ва заводларда ишлайди.