Самарқанддаги “Мулиён” маҳалласида тадбиркор нонни бепул тарқатяпти

 

“Самаркандский вестник”нинг ёзишича, маҳалладошлари ундан миннатдор. 23 ёшли Самар тадбиркорлик билан шуғулланади, цехида нон маҳсулотлари тайёрлайди.

Ўзидан бошқани ўйламайдиган ва бошқаларга беғараз ёрдам беришни истамайдиган одамлар менга ёқмайди”, дейди Самар. “Савоб қилганда инсоннинг ўзи ўзгаради, у янада яхши одамга айланади. Эзгу ишларни кейинга қолдириш керакмас, ҳар бир киши бошқага кўмаклашиб дунёни яхши томонга ўзгартириши мумкин. Бунинг турли амаллари бор. Масалан, бинодан чиқаётганда кимгадир эшикни очиб бериш, дўкондаги навбатда кимнидир олдинга ўтказиб юбориш, дўстга совға йўллаш, автобус ёки трамвайда жой бериш мумкин ва ҳоказо. Менимча, бошқаларга ёрдам берганда, ҳаёт янада яхшиланади”.