Самарқандга автомобиль тўхташ жойлари керак эмасми?
- 29.04.2019 13:55
- 336
- Ким қилади шугунания
Бу ҳақда ёзавериб, гапиравериб чарчадик, аммо аҳвол ёмон бўлса бўлдики, яхши томонга ўзгармади. Эндиликда вилоят марказидаги айрим кўчалар четлари кечаю кундуз “автомобиль тўхташ жойи”га айланган. Тағин “ўроқда йўқ, машшоқда йўқ” кимсалар билагига қизил тасма боғлаб, кўчани даромад манбаига айлантириб олишган.
Шаҳарда бирорта ҳам ошхона, ресторан ва супермаркетлар ёнида ихтисослашган майдонча йўқлиги сабабли харидорлар автомашиналарни йўл ёқасига қўйиб, транспорт ҳаракатига халақит беришяпти.
Хўш, айбни бир-биримизга ташлашдан бошқа нима қилиш мумкин?
Биринчидан, автотурар жойларни ер устки, ер ости лойиҳалари ишлаб чиқилса.
Иккинчидан, ҳар бир ошхона, ресторан, супермаркет эгаларига қисқа муддатда биноси ёнида машина тўхташ жойи қуриш шартини қўйиш керак.
Учинчидан, бундай майдончаларда бошқа хизмат шахобчаларини ташкил этиш мумкин.
Хуллас, гап архитекторларнинг таклиф ва муносабатларини кутиб қоламиз.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 48 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа