Самарқандлик 20 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилди
2020 йил 18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15896 (+289) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 52 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Жиззах вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 6813 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.