Самарқандлик чўпон, тадбиркор, нуроний, маҳалла фаоли ва туризм соҳаси ходимларига давлат мукофоти берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 2023 йил 27 августда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” фармон қабул қилди.
Фармонга кўра, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш ишларидаги ибратли фаолияти учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди. Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор» фахрий унвони билан
Ризаев Эрали Абдукаримович - Нуробод туманидаги «Саҳобаота қоракўл насл» масъулияти чекланган жамияти бош чўпони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан
Шарипов Шавкат Ўктамович - Самарқанд шаҳридаги «Zarafshon Textile» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
«Дўстлик» ордени билан
Абдушукур Муҳаммадқулов - Самарқанд шаҳри нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли
Носиров Рофе Зайниевич - Ургут туманидаги «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
Цой Тимур Виленович - Самарқанд туризм маркази қурилиш дирекцияси директорининг техник масалалар бўйича ўринбосари
«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)
Шамсиева Марзия - Тойлоқ тумани
«Шуҳрат» медали билан
Абдуллаев Исматилло Тиллоевич - Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасининг автокўтаргич ҳайдовчиси
Шомуродова Мастура Қаршибоевна - Пахтачи туманидаги «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
Якубов Алишер Саъдуллаевич - Самарқанд туризм марказининг қурилиш дирекцияси директори