Самарқандлик жасур фидойи Ҳалим Каримзода ким бўлган?

Мазкур хонадоннинг яна бир вакили Карим Каримий бўлиб, у дастлабки таълимни амакиси Ҳаким Каримзодадан олган. Кейинчалик Карим Каримий журналист сифатида танилиб, "Ленин йўли" (ҳозирги "Зарафшон") таҳририятида 1930 йилдан Иккинчи жаҳон уруши тугагунга қадар фаолият кўрсатган. Ҳароратли шеърлар ёзган. Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаларининг аъзоси К.Каримий ғоят қисқа, атиги 33 йил умр кўрган бўлса-да, ана шу давр журналист ва ижодкор учун катта мактаб вазифасини ўтади.

Ҳалим Каримзоданинг ўғли Муҳаммадраҳим Ҳалимов, келини Мўмина Мусинова ҳам маърифат йўлидан бориб, узоқ йиллар ёшларга сабоқ бердилар, ўзларидан эзгу аъмоллар қолдирдилар.
Яқинда ана шу маърифатпарварлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида улар истиқомат қилган хонадон пештоқига ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди.
Тўпланганлар маънавиятимизни бойитишга муносиб ҳисса қўшган сулола хизматини эътироф этдилар, улар босиб ўтган йўл ёшлар учун ибрат мактаби бўлишини таъкидладилар.

Адҳам ҲАЙИТОВ.