Самарқандлик олим Японияда ўз тажрибалари ҳақида гапириб берди

Самарқанд давлат тиббиёт университети ихтисослашган болалар хирургияси клиникаси бош врачи, профессор Жамшид Шамсиев халқаро педиатр эндохирурглар гуруҳи (IPEG – International Pediatric Endosurgery Group)нинг болалар эндохирургиясига бағишланган анъанавий 34-илмий анжуманида иштирок этди.

Япониянинг Кагошима шаҳрида ўтказилган анжуманда АҚШ, Франция, Германия, Италия, Швейцария, Жанубий Корея сингари дунёнинг 43 давлати етакчи болалар эндохирург олимлари, шифокорлар қатнашди.

Профессор Жамшид Шамсиев Самарқанд болалар хирургияси тиббий марказида амалга оширилаётган болалар жигар эхинококкозини лапороскопик даволаш усуллар ҳақида маъруза қилди.

Конференцияда йигирмадан ортиқ сессияда болалар касалликларини даволашда каминвазив жарроҳликнинг турли йўналишлари муҳокама қилинди.