Самарқандлик олимлар картошка уруғчилиги бўйича Жанубий Корея тажрибасини ўрганмоқда
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари Ўзбекистон ва Корея давлатлари томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда картошка уруғчилиги ва ишлаб чиқариш тизимини ривожлантиришда кадрлар салоҳияти ва тадқиқотларни ривожлантириш” мавзусидаги лойиҳа доирасида Корея давлатида малака оширмоқда.
Лойиҳа қатнашчилари айни кунда Жанубий Корея давлатида уруғлик картошка етиштирувчи хусусий компаниялар тажрибаларини ўрганмоқда. Айниқса, ин-витро шароитида вируссиз ҳамда гидропоника усулларида уруғлик картошка етиштириш бўйича ҳам назарий, ҳам амалий тажрибалар билан танишмоқда.
Малака ошириш давомида институт профессор-ўқитувчилари Корея давлатининг қатор қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришаётган, айниқса, ақлли қишлоқ хўжалиги тамойиллари асосида юқори самарага эришаётган ташкилотлар ҳамда илмий тадқиқот институтларида бўлади. Олинган билим ва тажрибалар юртимизда амалиётга жорий этилади.