Самарқандлик тадбиркорлар МИБга 459 марта мурожаат қилган
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, шаҳар бўлимларига ўтган 6 ой давомида жисмоний ва юридик шахслардан 13565 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 12729 таси ҳал этилган. Ушбу даврда 1835 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабул қилинган.
Ҳал этилган мурожаатлардан 13580 таси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш масалаларига доир бўлиб, алимент ундирувларига оид мурожаатлар 9283 тани ташкил қилди, - дейди Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори Азамат Миршаев. - Бу мурожаатларнинг 6019 таси қаноатлантирилди ва 5,6 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилди.
Ярим йилда бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар бўлимларига тадбиркорлик субъектларидан 459 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 392 таси ҳал қилинди. 154 таси қаноатлантирилиб, 238 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 126 та тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари тикланган.