Самарқандлик тадбиркорлар январь-февраль ойларида 1,8 миллион долларлик оёқ кийимлар экспорт қилган
Ушбу муддатда республика ҳудудлари ичида хорижга энг кўп Анжидон оёқ кийим экспорт қилган бўлса (2 млн. доллар), Самарқанд вилояти 1,8 млн. долларлик кўрсаткич билан 2-ўринда бормоқда.
Шунингдек, бу даврда Фарғона вилоятидан 1,1 млн., Тошкент вилоятидан 221 минг ва Наманган вилоятидан 183 минг АҚШ долларилик пойабзал экспорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон йилнинг январь-февраль ойларида жами 12 та хорижий давлатга қиймати 5,5 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 3,5 млн. жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган.
Ўзбекистондан энг кўп оёқ кийим харид қилган давлатлар қуйидагилар:
🔷 Қирғиз Р. – 2,5 млн. жуфт
🔷 Тожикистон – 598 246 жуфт
🔷 Қозоғистон – 291 345 жуфт
🔷 Россия – 77 373 жуфт
🔷 Молдова – 26 896 жуфт
🔷 Грузия – 10 836 жуфт