Самарқандлик талабалардан кимлар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига сазовор бўлди?
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 4 декабрдаги буйруғига асосан республикамиздаги олий таълим муассасалари иқтидорли талабалари давлат стипендияларига тайинланди.
2023-2024 ўқув йили учун бакалавриат босқичида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига тайинланган талабалар орасида Самарқанддаги олий таълим муассасалари талабалари ҳам бор. Қуйида улар билан танишинг:
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг иқтисодиёт (қишлоқ хўжалиги) йўналиши талабаси Камола Тошпўлатова;
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит (қишлоқ хўжалигида) йўналиши талабаси Раҳматилло Абдумаликов;
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетининг архитектура (турлари бўйича) йўналиши талабаси Шаҳриёр Раҳимов;
Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг телекоммуникация технологиялари йўналиши талабаси Бежан Нормаҳмадов;
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг даволаш иши йўналиши талабаси Рамиз Шавази;
Самарқанд давлат университетининг юристпруденция (фаолият турлари бўйича) йўналиши талабаси Саидмуҳаммад Ибодуллаев;
Самарқанд давлат чет тиллар институтининг таржима назарияси ва амалиёти (инглиз тили) йўналиши талабаси Раъно Зиётова;
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг иқтисодиёт йўналиши талабаси Жаҳонгир Мамаризоев.
Шунингдек, Самарқанддаги олий таълим муассасаларининг 45 нафар талабаси Алишер Навоий, Ислом Каримов, Беруний, Улуғбек, Ибн Сино, Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияларига сазовор бўлди.