Самарқанднинг учта туманидаги 18 та умумтаълим мактабида баҳолаш рейтинг синовлари ўтказилди
Миллий рейтингнинг биринчи индикатори бўйича вилоятдаги мактабларида синовлар ўтказиш жараёни бошланди.
Жараённинг биринчи кунида Каттақўрғон, Пахтачи тумани ва Каттақўрғон шаҳридаги 18 та умумтаълим мактабларида умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлаш жараёнига оид назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказилди.
Назорат материаллари ва сўровнома саволлари малакали мутахассислар ҳамда экспертлар иштирокида тузилган бўлиб, мактаблар рейтингини аниқлашга доир креативлик ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган.
Назорат ишлари она тили ва адабиёти, математика ва кимё фанларидан олинмоқда. Шунингдек, ўқувчилар ва ўқитувчилар иштирокида ижтимоий сўровномалар ҳам ташкил этилмоқда.