СамДТУда “Битирувчилар оқшоми” ўтказилди

Самарқанд давлат тиббиёт университетида университет битирувчилари ва талабалар учун “Битирувчилар оқшоми” тантанали байрам дастури ташкил этилди. Тадбир очилишида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров онлайн тарзда сўзга чиқиб, Самарқанд давлат тиббиёт университетидаги халқаро даражадаги таълим дастурлари ҳақида сўз юритди ҳамда университетнинг Ўзбекистон тиббиёт олий таълим муассасалари ичида биринчилардан бўлиб THE IMPACT RANKING натижаларига кўра дунёнинг энг яхши 1000 талик университетлари қаторига киргани билан табриклаб, битирувчиларга омад тилади.

Шунингдек, байрам тадбирида сўзга чиққан университет ректори, профессор Жасур Ризаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов ҳамда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ҳусан Тўхтаевлар университет фаолияти ва ютуқлари ҳақида илиқ фикрларни билдириб, битирувчи талабаларнинг кейинги фаолиятида омад тилади.

Байрамона тадбирнинг кейинги қисмида Самарқанд давлат тиббиёт университетини тамомлаган битирувчиларга дипломлар тантанали равишда топширилди. Маълумот ўрнида, жорий йилда Самарқанд давлат тиббиёт университетини бакалар ва магистратура мутахассисликлари бўйича жами 1600 га яқин талаба муваффақиятли тамомлади.