СамИСИда математика фанидан вилоят ҳокими олимпиадаси бўлиб ўтди

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Янги Ўзбекистон — ёшлар мамлакати!” шиори остидаги вилоят фестивали доирасида математика фани бўйича вилоят ҳокими фан олимпиадаси ташкил этилди.

Унда вилоятимиз туман-шаҳарларидан келган 10–11-синф ўқувчилар математика фанидан ўз билимларини синаб кўришди.

Якуний натижаларга кўра, 10-синфлар ўртасида 1-ўрин Каттақўрғон тумани 48-мактаб ўқувчиси Даврон Диёровга насиб этган бўлса, 2-ўринни Пайариқ тумани 6-мактаб ўқувчиси Авазбек Юлибоев, 3-ўринни Каттақўрғон тумани 42-мактаб ўқувчиси Акобир Нормуродов қўлга киритди.

Математика фанидан 11-синфлар ўртасида бўлиб ўтган олимпиадада 1-ўринни Каттақўрғон шаҳар 16-мактаб ўқувчиси Жаҳонгир Сирожиддинов эгаллаган бўлса, 2-ўрин Паст Дарғом тумани 14-мактаб ўқувчиси Шохжахон Тойировга, 3-ўрин Қўшработ тумани 48-мактаб ўқувчиси Зарнигор Абдуғаффаровага насиб этди.

Ғолиблар институт раҳбарияти томонидан смартфон, китоблар жамланмаси ҳамда дипломлар билан тақдирланди.