Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самолёт бортида сигарет чеккан 70 ёшли йўловчи жаримага тортилди

"Uzbekistan Airports" матбуот хизмати хабарига кўра, 12 июнь куни "Тошкент — Самарқанд" йўналиши бўйича парвоз вақтида 70 ёшли аёл самолёт ҳожатхонасида сигарет чекишни бошлаган.

Тамаки маҳсулоти ҳидини сезган борт кузатувчилари йўловчига самолёт бортида чекиш қатъиян тақиқланганлигини тушунтиришга ҳаракат қилган. Бунга жавобан аёл ўз норозилигини билдирган.

Борт кузатувчилари вазият ҳақида самолёт командирига хабар берган ва командир Самарқандга етиб келгач, ҳуқуқ-тартибот ходимларини чақиришга қарор қилган.

Самолёт бортида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилгани учун йўловчига нисбатан ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан базавий ҳисоблаш миқорини (БҲМ)нинг икки баравари миқдорида (660 минг сўм) жаримани назарда тутувчи маъмурий баённома тузилган.

Эслатиб ўтамиз: самолёт бортида чекиш қатъиян ман этилади. Бу МЖтКнинг 122-моддаси 2-қисми билан тартибга солинган. Бундан ташқари, бортда чекиш нафақат бошқа йўловчилар учун ёқимсиз, балки жуда хавфли эканлигини ҳам тушуниш лозим. Бу самолётда хавфли тутун чиқиши, ёнғин чиқиши ҳамда авиаҳалокатга олиб келиши мумкин.