Саудия Арабистонидаги Франция элчихонасига ҳужум уюштирилди
- 30.10.2020 16:00
- 316
- Хориж
Саудия Арабистони полицияси Жидда шаҳридаги Франция консуллигига ҳужум уюштириб, қўриқчига жароҳат етказган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Al Arabiya” хабар берди.
“Эрталаб Жидда шаҳридаги Франциянинг Бош консулхонасида хусусий хавфсизлик компанияси ходими қўриқчига пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида у яраланган. Саудия хавфсизлик кучлари зудлик билан жиноятчини ҳибсга олди”, деб баёнот берди Париж вакиллари. Маълум қилинишича, қўриқчи касалхонага етказиб борилган, унинг саломатлиги барқарор баҳоланмоқда.
Франция элчихонасига уюштирилган ҳужум ҳақидаги маълумот Франциянинг Ницце шаҳрида содир бўлган қотиллик ҳақидаги хабарлар тарқаганидан бироз ўтиб тарқалди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа