Саудия фуқароси Тошкент аэропортидан иккита лочинни ноқонуний олиб киришга уринди

4 апрель куни Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси ходимлари Тошкентдаги И.Каримов номли халқаро аэропортда иккита лочинни мамлакатимиз қонунлари ва турли ёввойи парранда ва ҳайвонларни олиб юриш халқаро қонун-қоидаларига зид равишда ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган Саудия Арабистони фуқаросини тўхтатиб қолдилар. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
У Тошкентга БААнинг Дубай шаҳридан учиб келган йўловчилардан бири бўлган.
У Ўзбекистонга лочин ёрдамида ов қилишга келаётган бўлган.
Ҳозирги вақтда қоидабузардан олиб қўйилган лочинлар махсус жойда сақланмоқда ва уларнинг тақдири Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси қарори билан ҳал қилинади. Шунингдек, қоидабузар саудиялик фуқарога ҳам қонунларимизда белгиланган тартибда чора кўрилади.