Савдо-саноат палатаси тадбиркорга қандай ёрдам кўрсатди?

Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2019 йилда 22 корхонага 20 миллион 694 минг 120 долларлик маҳсулотларини Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия ва Белорусь давлатларига экспорт қилиш, ҳамкор топиш, шартнома тузиш, ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашилди. Шунингдек, 76 нафар маҳаллий тадбиркорга маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб бериш бўйича тижорат таклифларини тайёрлашда кўмаклашилди. 

Вилоятимиздаги 816 нафар тадбиркорни 14 давлатда ўтказилган 22 та халқаро кўргазма, бизнес форум, семинар ва ҳамкорлик учрашувларида иштирок этишига кўмаклашилди. Шу билан бирга, ташқи иқтисодий фаолиятни йўлга қўйиш, хорижий инвестиция киритиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда хорижий ҳамкорлар топиш мақсадида 3555 нафар тадбиркорга Ўзбекистондаги жами 30 та кўргазма, бизнес форум, семинар ва ҳамкорлик учрашувларда ёрдам берилди. 

Жумладан, бошқарма ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда вилоятда 16 та, Туркияда 2 та, Тайланд, АҚШ, Болгария, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Италияда бизнес форум ва 5 та Осиё ва Европа давлатларининг етакчи компания вакиллари билан ҳамкорлик учрашувлари, Made in Samarkand ва “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ташкил этиш ҳамда маҳаллий тадбиркорларнинг иштирокини таъминлаш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, инвестициялар жалб қилиш, экспорт шартномалари имзоланишида кўмаклашилди. Ушбу кўргазма, бизнес форум, семинар ва ҳамкорлик учрашувларида жами 1 миллиард 75 миллион 660 минг АҚШ долларлик 112 та шартнома ва меморандумлар имзоланди.

Йил давомида 30 тадбиркорга 7 миллион 954 минг 550 долларлик технологик ускуналар топиш, шартномалар имзолаш, харид қилиш ишларига ёрдамлашилди. 8 та қўшма корхона ва 2 та хорижий корхона ташкил этилишида жами 6 миллион 124 минг 730 долларлик инвестиция киритилишига ёрдамлашилди. 2016-2019 йилларда технологик асбоб-ускуналар импорт қилган 1376 маҳаллий тадбиркорнинг ускуналардан самарали фойдаланаётгани ўрганилиб, 88 та корхонада 30 та муаммолар борлиги аниқланди ва технологиялардан тўғри фойдаланиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.

Бошқарма томонидан 2019 йилда Омск (Россия), Гродно (Беларусь), Далиан (Хитой), Шандонг (Хитой), Гужарат (Ҳиндистон) ва Ҳиндистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Кеимюнг коллеж университети Стартап инкубатор маркази (Жанубий Корея) билан ўзаро ҳамкорлик битимлари имзоланди.

Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати.