Сайёҳлик хизматларида салоҳият ошади
Унда вилоятда туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, сайёҳлик инфратузилмасини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
– Вилоятимизда ўттизга яқин фойдаланилмаган истиқболли туристик объектлар мавжуд, – дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Д.Нарзуллаев. – Масалан, Қўшработ туманининг Пангат, Қоратош, Нуробод туманининг Жом масканларида лочин овини, Каттақўрғон туманидаги сув омбори ҳудудида эса ёшларнинг туристик зоналарини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари туризм бўйича халқаро ташкилотлар, йирик хорижий брендлар, компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш, туризм хизмати кўрсатишнинг илғор тажрибаларини жорий этиш, меҳмонхоналар, транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш, малакали кадрларни сифатли тайёрлаш масалалари юзасидан фикрлашиб олдилар.
Исломбек ЯХШИМУРОДОВ.