Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 101-сессияси ўтказилмоқда

1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида;

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича бир мандатли сайлов округларини тузиш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясига тақдимнома киритиш ҳақида;

3. Вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида;
4. Вилоятда 2024 йилнинг I ярим йиллигида давлат ва маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларининг ижроси тўғрисида вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Мирзаев Ботир Тоировичнинг ҳисоботи;

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Турдиев Маматжон Муқумовичнинг вилоятда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти;

6. Вилоятда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ижроси юзасидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси Назаров Умид Орифовичнинг ҳисоботи;
7. Вилоятда энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш тўғрисида;
8. Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида;

9. Туркия Республикаси фуқароси Али Баклан (Али Баклан) га “Фахрий фуқаро” мақомини бериш тўғрисида;
10. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил II ярим йилликка мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;
11. Бўш турган давлат мулки объектини “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида;

12. Самарқанд вилоятида автомобиль йўллари, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизими, электр энергияси таъминоти, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида;

13. Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Жомбой, Оқдарё, Пастдарғом, Булунғур, Пайариқ, Пахтачи, Самарқанд, Қўшработ, Ургут, Тойлоқ ва Нуробод туманларидаги самарасиз кичик саноат зоналарини тугатиш тўғрисида;
14. 2024–2026 йилларда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Иштихон туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга оширишга доир “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.