Сессияда Самарқанд вилоятига ҳоким тасдиқланиши кутилмоқда
- 11.01.2019 17:18
- 230
- Самарқанд
Айни пайтда Самарқандда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган Самарқанд аҳлига чуқур ҳурматини билдириб, иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, халқимиз ҳаётини яхшилаш бўйича вилоятда ҳам кўп ишлар қилинаётганини таъкидлади.
Сессияда Самарқанд вилоятига ҳоким тасдиқланиши кутилмоқда.
Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз!