Шаҳар ҳокими бир гуруҳ ОАВ вакилларини касб байрами билан қутлади

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Самарқанд шаҳар ҳокимлигида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан табриклаб, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қўшаётган ҳиссалари қатори, Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланишлар замирида журналист ва блогерларнинг фидокорона меҳнатлари мужассам эканлигини таъкидлади.

Тадбир сўнггида соҳа вакилларига ҳокимлик ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.